+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

1 январдан талабалар стипендияси 25% ошади

10 Декабрь 13:36
Баҳам кўринг:
1 январдан талабалар стипендияси 25% ошади

NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил январидан эътиборан Қозоғистонда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таҳсил олувчиларнинг стипендияси 25 фоиз ошади. Бу ҳақда бугун Ёшлар йилининг ёпилиш ва Волонтёр йилининг очилиш маросимида Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қасим-Жомарт Тоқаев Kazinform ахборот агентлигини 100 йиллиги билан табриклади Россия вакцинасини сотиб олишни муҳокама қилиш учун Қозоғистон делегацияси Москвага боради ҚР Президенти Александр Лукашенкони Беларусь Президенти лавозимига қайта сайланиши билан табриклади

«Олий таълим муассасалари талабаларининг стипендиясини ошириш долзарб масалалардан бири эканлигини биламан. 2016 йилдан бери бу масала назардан четда қолиб келди. Лекин унинг объектив сабаблари бор эди. Шунинг учун талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил 1 январидан эътиборан бакалавриат, магистратура ва докторантурада таҳсил олаётган талабаларнинг стипендиясини 25 фоиз оширишга қарор қилдим. Умуман олганда бу тахминан 130 минг одамни қамраб олади», - деди Давлатимиз раҳбари.

ҚР Президенти колледж талабаларининг ҳам стипендияси оширилишини таъкидлади.

«Ёдингизда бўлса, жорий йил сентябридан бошлаб касб-техника колледжларида таҳсил олаётган 122 минг нафар ўқувчининг стипендияси 30 фоизга оширилганди. Менинг топшириғим бўйича Ҳукумат 2020 йил январидан бошлаб ўрта махсус таълим колледжлар талабаларининг стипендиясини 25 фоизга оширади. Бу 100 минг одамга тегишлидир. Ушбу чора-тадбирлар талабаларимиз учун яхши қўллаб-қувватлаш бўлишига ишонаман», - деди Қ.Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив