+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

10-12 декабрь кунлари Қозоғистонда туман тушиб, йўллар яхмалак бўлади

9 Декабрь 16:07
Баҳам кўринг:
10-12 декабрь кунлари Қозоғистонда туман тушиб, йўллар яхмалак бўлади

NUR-SULTAN. Kazinform – 10-12 декабрь кунлари Қозоғистоннинг кўпчилик ҳудудларида қаттиқ шамол эсади, туман тушиб, йўллар яхмалак бўлади, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.

«Антициклон аста-секинлик билан Алтай тоғлари сари силжиб бормоқда. Унинг ўрнига Қозоғистоннинг жанубий вилоятларига Каспий денгизининг жанубидан, шимолий ҳудудларига эса Россиянинг Европа қисмининг шимолидан циклон келмоқда. Шунинг натижасида яқин суткаларда Қозоғистонда қор ёғади, туман тушади, йўллар яхмалак бўлади, шимолий ҳудудларда ғарбдан қаттиқ шамол эсиб, бўрон бўлиши мумкин», - дейилган хабарда.

Синоптикларнинг айтишича, кундузги ҳаво ҳарорати 0°С, жанубда 5-12°С атрофида бўлиши кутилмоқда.

Фақатгина республикамиз шарқида антициклон таъсири остида ёғингарчилик кутилмайди.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив