126 мингдан ортиқ имконияти чекланган қозоғистонликларга онлайн хизматлар кўрсатилди
8 Апрель 12:52

126 мингдан ортиқ имконияти чекланган қозоғистонликларга онлайн хизматлар кўрсатилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Йил бошидан буён 126 мингдан ортиқ қозоғистонлик ижтимоий хизматлар порталига мурожаат қилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб.

Хусусан, 85,5 минг нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахсларга техник реабилитация ускуналари, 7,1 минг нафарига имо-ишора тили хизмати, 33,5 минг нафарига шахсий ёрдамчилар топширилди. Шунингдек, портал орқали кафолатланган ижтимоий пакетларга 25 мингта буюртма кўриб чиқилди.

Хизматни олувчи ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчини мустақил танлаш имкониятига эга.

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация воситалари билан таъминлаш протез-ортопедия, эшитиш воситалари, тифлотехника ва гигиеник воситалар, шунингдек ногиронлар аравачалари билан таъминлашни ўз ичига олади.

Бугунги кунга қадар порталда 816 та махсус ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тиббий-ижтимоий муассасалар, 200 та реабилитация ускуналари етказиб берувчилар, 17 мингдан ортиқ шахсий ёрдамчилар, 302 та имо-ишоралар хизмати, 92 та санаторийлар, 146 та кафолатланган ижтимоий пакетлар рўйхатга олинган.

«Ижтимоий хизматлар портали» автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳаёт сифатини ошириш бўйича миллий режанинг бир қисмидир.

1414 ягона рақами бўйича қўллаб-қувватлаш марказига қўнғироқ қилиб, тилни танлаб, 5 тугмасини босиш орқали порталдан фойдаланиш бўйича маслаҳат олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, соғлиқни сақлаш ташкилотлари биринчи навбатда ногиронларга хизмат кўрсатади.

Янгиликлар

Архив