+7 (701) 759 90 19
USD 378.60 EUR 417.75
RUB 6.13 CNY 54.58
Янгиликлар

2019 йилда мактаб битирувчиларининг ярмига ОТМ талабаси бўлиш имкони берилди

10 Декабрь 12:33
Баҳам кўринг:
2019 йилда мактаб битирувчиларининг ярмига ОТМ талабаси бўлиш имкони берилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахтимизда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида қатысуымен Ёшлар йилининг ёпилиш ва Волонтер йилининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Тоқаев: Фақатгина давлат манфаатига мос ҳужжатлар имзоланиши даркор Қозоғистон иқтисодиёти 4,5 фоиз ўсди - Президент Президент раислигида Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлиси бошланди

«ArtHUB» ижодий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш маркази қуриладиган павильмондаги тадбирда Қозоғистоннинг барча ҳудудларидан 500 нафар ёшлар иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Елбасы ташаббуси билан Ёшлар йили деб эълон қилинганди. Тегишли дастур доирасида жорий йилда Қозоғистоннинг йирик учта шаҳрида – Нур-Султанда 1050, Алматида 1050, Чимкентда 900 квартираси бор ижара турар жойлари барпо этилди. 3 мингдан зиёд ёш мутаҳассисга бюджетдан жами 13,5 млрд тангалик турар жой кредити берилди. «Диплом билан овулга» лойиҳаси иштирокчиларига 1500 ойлик ҳисоб кўрсатгичидан ошмайдиган миқдорда (3 787 500 танга) бюджет кредити бериш мўлжалланган.

Шу билан бир қаторда жорий йилда «Ёш тадбиркор» ва «Ёш мутаҳассис» лойиҳалари қамраб олинган «Ёшлар – юрт таянчи» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар «Меҳнат» давлат дастури доирасида амалга оширилмоқда. Давлат томонидан 209 мингдан зиёд ёшлар қўллаб-қувватланди. Шундан 172 минг нафари доимий ишга жойлашди.

«Ёш тадбиркор» лойиҳаси доирасида 20 минг ёш мутаҳассис ўқиди. 2019 йилда 9,5 минг ёш тадбиркор янги бизнес ғояларини амалга ошириш учун грант соҳиби бўлди.

Ёшлар йилида ҚР Таълим ва фан вазирлиги олий таълим муассасаларига 53 755та грант ажратди. Бу миллий ягона тест топширган мактаб битирувчиларининг тенг ярми ОТМ талабаси бўлиш имконига эга бўлди демакдир.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: Ёшлар сиёсати,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив