2020 йилда Қозоғистоннинг 10 та ҳудудида иқтисодий ўсиш қайд этилди
26 Январь 12:04

2020 йилда Қозоғистоннинг 10 та ҳудудида иқтисодий ўсиш қайд этилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукуматнинг асосий эътиборини мамлакатнинг стратегик мақсадлари ва Мурожаатномада белгиланган вазифалар ташкил этади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши пайтида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳудудлар бўйича ўсиш Шимолий Қозоғистон вилояти, Павлодар ва Қостанай вилоятларида кузатилди. Ундан кейин Шарқий Қозоғистон ва Чимкент шаҳри. Ўтган йили иқтисодий ривожланишнинг ижобий кўрсаткичлари 10 та ҳудудда қайд этилди. 4 та ҳудуд ўртача республика кўрсаткич бўйича якунланди», - деди Бош вазир.

Унинг таъкидлашича, Ҳукумат Мурожаатномани амалга ошириш бўйича сифатли ишлашни давом эттиради. Кўпгина мамлакатлар сармояларни жалб қилиш усулларини қайта кўриб чиқдилар. Жаҳон индексида хусусий сектор улушини оширишда давлатнинг роли тобора ортиб бормоқда.

«Ҳукуматнинг асосий эътиборини мамлакатнинг стратегик мақсадлари ва Мурожаатномада белгиланган вазифалар мавжуд. 2021 йилда стратегик мақсадларни амалга оширишнинг 7 та асосий йўналишини ишлаб чиқилади», - деди Асқар Мамин.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Янгиликлар

Архив