2021 йилда кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш 18,6 фоиз ошди
12 Ноябрь 17:45

2021 йилда кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш 18,6 фоиз ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Молия бозорларини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимова пандемия даврида кичик ва ўрта бизнесга кўрсатилаётган ёрдам ҳақида маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Охирги икки йил ичида дунёда, мамлакатимизда ва молия соҳасида вазият сезиларли даражада ўзгарди. Дунё коронавирус пандемияси сабаб мисли кўрилмаган инқирозга юз тутмоқда. 2020 йилги инқироз мамлакатимиз учун энг муҳим синов бўлди. Иқтисодиёт ва молия тизимига берилган зарба таъсирини юмшатиш мақсадида тартибга солувчининг устувор вазифаси молия бозорлари барқарорлигини, капитал ва банк ликвидлигини, суғурта компаниялари ва молия бозорининг бошқа иштирокчилари барқарорлигини таъминлашдан иборат эди», - деди М.Абилқосимова Қозоғистон молиячиларининг IX Конгрессида.

Шу муносабат билан 2020 йил март ойидан бошлаб молия институтларининг капитали ва ликвидлигига қўйиладиган талабларни камайтиришга қаратилган вақтинчалик пруденциал тартибга солиш чоралари жорий этилди.

«Иқтисодий фаоллик пасайиб бораётган бир шароитда тадбиркорлик субектлари учун кредитлар мавжудлигини таъминлаш муҳим эди. Миллий банк тадбиркорлик суб’ектларини имтиёзли кредитлаш дастурини ишга туширди, шунингдек, кредит кафолатлари ва субсидиялар бўйича БРМ-2025 воситаларини кенгайтирди», - деди маърузачи.

Президент топшириғига кўра, иқтисодиётнинг жабр кўрган тармоқлари тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш мақсадида барча кичик ва ўрта корхоналарга 6 фоизгача субсидиялар ажратилиб, жорий йилнинг 31 августига қадар узайтирилди. 4839 та корхонага жами 740 миллиард тенге миқдорида субсидия берилди.

«Банклар инқирозга қарши чораларни қўллаб-қувватладилар ва 2020 йил ва 2021 йилнинг биринчи ярмида зарар кўрган ҳудудлардаги кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун кредитларни қайта тузилди. 2021 йил апрел ойида бошланган иқтисодий ўсишнинг тикланиши доирасида жорий йилнинг 9 ойида кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш ҳажмининг ўсиши 18,6 фоиздан, иқтисодиётга ажратилган кредитларнинг умумий ўсиши эса 16 фоиздан ошди», - деди у.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив