USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

2021 йилда Қозоғистон ЯИМ 4 фоизгача ўсади - Миллий банк

18 Ноябрь 14:52
Баҳам кўринг:
2021 йилда Қозоғистон ЯИМ 4 фоизгача ўсади - Миллий банк

NUR-SULTAN. Kazinform – Миллий банк раиси Ерболат Досаев 2022-2024 йилларга мўлжалланган республика бюджетини шакллантириш мақсадида тайёрланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон чегара атрофида яшовчи аҳолига 2 фоизли кредит ва 1,5 йиллик иш стажи бериши мумкин ҚР Сенати Раиси сенаторларни  Янги Қозоғистон ғоясини амалга оширишда фаол қатнашишга чақирди Президентнинг дадил қарорлари  тезда тинч ҳаётга қайтишга имкон беради – ҚР Сенати Раиси

«Прогноз жаҳон ва миллий иқтисодиётларнинг фаол тикланиш динамикасига асосланади. Юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган инқирозга қарши ташаббуслар қисқа вақт ичида миллий иқтисодиётни пандемиядан олдинги даражага қайтариш имконини берди. Жорий йилнинг 10 ойи якунлари бўйича. Қозоғистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 3,5 фоизни ташкил этди, нефтнинг ўртача нархи бир баррел учун 70 долларни ташкил қилди», - деди Ерболат Досаев Сенат ялпи мажлисида.

Унинг сўзларига кўра, бу динамика Қозоғистон иқтисодиёти ривожланишининг оптимистик сценарийсига (баррелига 70 АҚШ доллари) мос келади, бунда Миллий банк 2021 йилда ЯИМ ўсишини 3,7-4,0 фоиз даражасида кутмоқда.

«Жаҳон ва миллий иқтисодиётларнинг бундай жадал тикланиши амалга оширилаётган фискал рағбатлантириш дастурлари ва юмшоқ пул-кредит шарт-шароитлари натижасида мумкин бўлди», - деди Миллий банк раҳбари.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив