2022 йил охиригача Қозоғистоннинг учта шаҳрида 5G тармоғи ишга туширилади
13 Июнь 07:04

2022 йил охиригача Қозоғистоннинг учта шаҳрида 5G тармоғи ишга туширилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги 5G тармоғини ишга тушириш режалари билан ўртоқлашди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Вазирлик томонидан ҳудудий тамойил бўйича радиочастота спектрини тақсимлаш нуқтаи назаридан Қозоғистон Республикасида 5G ни жорий қилиш стратегияси ишлаб чиқилди, 3,6-3,9 ГГц диапазонидаги частоталар чиқарилди ва тайёрланди, 100 МГц узлуксиз диапазонни ажратиш имконияти ва Қозоғистон Республикасида 5G технологиясини жорий этиш ва ишга тушириш муддатлари аниқланди»,

— дея таъкидлади вазирлик таҳририят сўровига жавобан.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, бугунги кунга қадар алоқа операторлари томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилган:

- «Қазақтелеком» АЖ Нур-Султан шаҳрида Astana Hub халқаро IТ стартаплар технопарки ҳудудида 5G тармоғини синовдан ўтказди. Чимкент шаҳрида база станциясини («Shymkent Plaza» савдо маркази) ўрнатиш жойи аниқланди, 5G технологиясининг тест синовлари техник жойлаштириш босқичида;

- «Мобайл Телеком-Сервиcе» МЧЖ Алмати шаҳрининг учта жойида 5G тармоғини пилот режимида синовдан ўтказди - бу «Kasar Plaza» савдо ва офис маркази (Желтоқсан кўчаси, 115), ст. Панфилов (Абай номидаги ГАТОБдан Тўле би кўчасигача) ва баланд тоғли «Медео» спорт мажмуаси;

- Кcелл АЖ 5G технологиясининг тест синовларини Алмати шаҳрида Арбат ҳудудида (Нурсултан Назарбаев ва Жибек Жоли проспектлари чорраҳасида) бошлади;

- Алмати шаҳрида NARHOZ University (Жандосов кўчаси, 55) ва «Гранд Алатау» бизнес маркази (Тимирязев кўчаси, 28Б) ҳудудларида «Кар-Тел» МЧЖ 5G технологиясининг тест синовлари бошланди.

«Қозоғистонда 5G тармоқларини 2022 йил охиригача республика аҳамиятига молик шаҳарлар – Нур-Султан, Алмати, Чимкентда, 2023-2025 йилларда вилоят марказларида ишга тушириш режалаштирилган»,

— дея қўшимча қилди вазирлик.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив