2022 йилда Қозоғистонда нефт-кимё маҳсулотлари ҳажми 500 минг тоннадан ошиши кутилмоқда
31 Декабрь 17:35

2022 йилда Қозоғистонда нефт-кимё маҳсулотлари ҳажми 500 минг тоннадан ошиши кутилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил охиригача нефт-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 185 минг тоннани ташкил этиши кутилмоқда. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Режаларга кўра, 2022 йилда нефт-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 560 минг тоннани ташкил этади. 2021 йилда соҳада муайян натижалар бор, хусусан, Чимкент шаҳрида қуввати 57 минг тонна бўлган октан кўрсатгичини оширувчи қўшимчалар ишлаб чиқарадиган завод фойдаланишга топширилди.

Йилига 500 минг тонна қувватга эга полипропилен ишлаб чиқариш бўйича биринчи газ-кимё мажмуасини қуриш ишлари якунланмоқда. Лойиҳанинг амалга оширилиши 70 дан ортиқ турдаги гомополимерлар ва икки турдаги полипропилен сополимерларини ишлаб чиқариш имконини беради.

Янгиликлар

Архив