2022 йилнинг иккинчи ярмида нефт нархи кескин ошиши мумкин - прогноз
28 Июнь 11:08

2022 йилнинг иккинчи ярмида нефт нархи кескин ошиши мумкин - прогноз

AMMAN. Kazinform – Таҳлилчилар жорий йилда Россияга қарши санкцияларнинг кучайтирилиши, Эрон билан ядровий битим тузишдаги қийинчиликлар ҳамда ОПЕК аъзолари ва унинг иттифоқчиларининг эркин ишлаб чиқариш қувватларининг қисқариши фонида нефт нархи ошишини башорат қилмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Goldman Sachs банки хом нефт ва нефт маҳсулотлари нархининг ошиши хавфи «ҳозир жуда юқори», деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Goldman Sachs банкининг глобал товарлар тадқиқоти бошлиғи Жеффри Карри маълум қилди.

IHS таҳлилий ҳисоботига кўра, жаҳон бозорларида таклиф кам бўлган тақдирда бир баррел Brent нефти нархи 2022 йилнинг иккинчи ярмида 135 долларгача кўтарилиши мумкин.

IHS таҳлилчиларига кўра, жорий йилнинг учинчи чорагида нархлар бир баррел учун 136,3 долларгача кўтарилиши мумкин.

Уларнинг прогнозларига кўра, умуман олганда, иккинчи ярим йилликда нефт нархи 135 АҚШ доллари даражасида сақланиб қолади ва йилига ўртача 122 АҚШ долларини ташкил этади.

Муаллиф: Арсен Утешев

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив