2024 йилда республика бюджети тушумлари 50 фоизга ошади – Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари
18 Ноябрь 18:15

2024 йилда республика бюджети тушумлари 50 фоизга ошади – Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари

NUR-SULTAN. Kazinform – 2024 йилда республика бюджети тушумлари 50 фоизга ошади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Aлихан Смаилов Сенат ялпи мажлисида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Президент топшириғига кўра Ҳукумат 2030 йилгача давлат молиясини бошқаришнинг янги консепцияси лойиҳасини ишлаб чиқди. Унда солиқ-бюджет сиёсати, Миллий жамғарма маблағларидан фойдаланиш сиёсати, давлат қарзи ва бошқа масалалар ўз аксини топган. Давлат қарзини бошқариш масаласи комплекс тарзда ҳал этилади. Бюджет даромадлари ялпи ички маҳсулотнинг номинал ўсиш суръатларидан тезроқ ўсади. Масалан, республика бюджетининг ўз тушумлари 7,2 триллион тенгени, 2024 йилда ўз тушумлари 10,4 триллион тенгени ташкил этади. Бу 50 фоизга яқин ўсишдир», - деди у.

Унга кўра, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини янада рақамлаштириш, товарларни назорат қилиш миллий тизимини жорий этиш давом эттирилади.

Солиқ қонунчилигига ўзгартиришлар киритилади, халқаро солиққа тортиш, трансферт нархлари, акциз сиёсати такомиллаштирилади.

«Биз газ-металлургия мажмуаси бўйича ҳам таклифлар билан чиқамиз. Буларнинг барчаси Миллий жамғарма маблағларидан фойдаланишни 2024 йилгача ҳозирги 4,5 триллион тенгедан 2,4 триллион тенгегача, яъни 2 баробарга қисқартиради», — деди Aлихан Смаилов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Янгиликлар

Архив