2025 йилга қадар Қозоғистонда 103 миллион квадрат метр уй-жой қурилади
16 Март 12:33

2025 йилга қадар Қозоғистонда 103 миллион квадрат метр уй-жой қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилга қадар Қозоғистонда 103 миллион квадрат метр уй-жой қурилади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда жисмоний ҳажм индекси 106 фоиз даражасида режалаштирилган. Жорий йилда соҳадаги ўсиш темир-бетон буюмлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 16 фоизга, ғиштнинг 15 фоизга, цементнинг 11 фоизга, қурилиш эритмаларининг 13 фоизга, иссиқлик изоляциялаш материалларининг 12,5 фоизга ва гипсокартон 11 фоизга ўсди», - деди вазир.

Шу билан бирга, Бейбит Атамқулов Давлат раҳбарининг шу йил январь ойида Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида уй-жой қурилишида маҳаллий таркиб улушини кўпайтириш бўйича топшириқ берганини таъкидлади.

«2025 йилга қадар мамлакатда 103 миллион квадрат метр уй-жой қурилади. Бу бизнес учун қурилиш материаллари ички бозорини ривожлантириш учун қўшимча имконият яратади. Соҳа эҳтиёжларини аниқлаш учун биз қурилиш материаллари бозорини 24та асосий позициялар бўйича таҳлил қилдик. Бугунги кунда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 10 турдаги товарларга ички бозор эҳтиёжларини тўлиқ қондирмоқдалар», - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Янгиликлар

Архив