2025 йилгача Қозоғистонда тўққизта сув омбори қурилади
2 Июнь 12:15

2025 йилгача Қозоғистонда тўққизта сув омбори қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилгача қўшимча сув ҳажмини таъминлаш учун 1,7 куб километр сиғимга эга тўққизта янги сув омбори қурилади. Бу ҳақда ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Серик Қожаниязов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Сув хўжалигидаги саккизта сув ҳавзасидан еттитаси трансчегаравий ҳисобланади. Сув таъминоти ҳажмига, иқлим омилларидан ташқари, юқори оқимдаги мамлакатларнинг сувдан фойдаланиш амалиёти кучли таъсир кўрсатади. Бундай шароитларда сув экотизимларининг эҳтиёжлари қолдиқ асосида қондирилади. Бу Орол ва Балхаш муаммоларининг асосий сабабидир. Мамлакатда сувдан фойдаланиш самарадорлиги паст бўлганлиги сабабли маҳсулот бирлигига ҳисоблаганда Россия ва АҚШдагидан уч баробар, Австралиядагидан олти баробар кўп сув сарфланади», — деди Серик Қожаниязов ECOJER ІІ халқаро экология конгрессида.

Серик Қожаниязов «Яшил Қозоғистон», «Кучли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг драйвери» миллий лойиҳалари ва агросаноат мажмуасини 2025 йилгача ривожлантириш доирасида сув хўжалигининг муаммоли масалалари ҳал этилаётганини таъкидлади.

«Қўшимча сув ҳажмини таъминлаш учун 2025 йилгача 1,7 куб километр сиғимга эга тўққизта янги сув омбори қурилади», — дея қўшимча қилди спикер.

Экология вазири ўринбосари, шунингдек, Президент топшириғига мувофиқ, янги сув кодексини ишлаб чиқиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, янги сув кодексининг қабул қилиниши ва қонунчиликнинг такомиллаштирилиши мамлакат сув ресурслари салоҳиятини сақлаб қолиш, сувни тежашни иқтисодий рағбатлантиришни жорий этиш учун шарт-шароит яратади.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив