23-25 июнь кунлари Қозоғистонда кучли жазирама кутилмоқда
22 Июнь 14:17

23-25 июнь кунлари Қозоғистонда кучли жазирама кутилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 2022 йил 23-25 июнь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Кейинги уч кун ичида мамлакатнинг аксарият қисмида Шимолий циклон бўшлиғининг ўтиши билан об-ҳавонинг беқарор табиати сақланиб қолмоқда – момақалдироқ, кучли ёмғир, шамол кучайиши, дўл ёғиши мумкин. 23-24 июнь кунлари жануби-шарқда, 25 июнда республиканинг шимолий, шимоли-ғарбида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. 23 июнь куннинг иккинчи ярмида Атирау жанубида, 23-24 июнь кунлари Ақтўбе жанубида, 24 июнда Қостанай вилоятларининг жанубида, 23-25 июнь кунлари Қарағанди вилоятининг жанубида 40 даража кучли иссиқ бўлиши кутилмоқда, 24-25 июнда Қизилўрда жанубида, 25 июнда Туркистон вилоятларининг чўл ҳудудларида жуда кучли жазирама 45 даража иссиқ, 25 июнда Жамбил вилояти жанубида 43 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда», - дейилади «Қазгидромет» хабарида.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив