35 мингдан ортиқ Россия ва Украина фуқаролари Қозоғистонда ШИР олди
17 Май 16:10

35 мингдан ортиқ Россия ва Украина фуқаролари Қозоғистонда ШИР олди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг биринчи чорагида мингга яқин россиялик Қозоғистонда доимий яшаш учун рухсатнома сўраб мурожаат қилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«24 февралдан 17 майгача бўлган даврда Қозоғистон Республикасида Россия Федерациясининг 34 960 нафар фуқароси шахсий идентификация рақамини олди. Ушбу даврда Украинанинг 606 нафар фуқароси Қозоғистон Республикасида ШИР олди», — дея изоҳ берди ҚР ИИВ матбуот хизмати.

Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Марат Қожаев хорижий давлатнинг исталган фуқароси тадбиркорлик фаолияти, молиявий оператив жараёнлар учун ШИР олиши мумкинлигини маълум қилганди. Марат Қожаев таъкидлаганидек, ШИРнинг мавжудлиги шахсга Қозоғистон Республикаси фуқаролиги ёки доимий яшаш учун рухсатнома берилганини билдирмайди.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив