5 йилгача депутатлар ва ҳокимларнинг маоши оширилмайди – ҚР Президенти
11 Январь 17:37

5 йилгача депутатлар ва ҳокимларнинг маоши оширилмайди – ҚР Президенти

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Парламент Мажилисининг ялпи мажлисида депутатлар ва ҳокимларнинг маошларини оширишга беш йиллик мораторий эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Ҳукумат аъзолари ва депутатлар ва албатта, ҳокимларнинг маошларини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Ўтган йил охирида бу масала жамиятда қизғин муҳокама қилинган эди. Умуман олганда, ушбу тоифадаги давлат хизматчиларининг маоши етарлича, деб ўйлайман. Шу боис Ҳукумат аъзолари, вилоятлар ҳокимлари ва депутатлари маошларини оширишга беш йиллик мораторий эълон қилиш мумкин, деб ҳисоблайман», — деди Президент Парламент Мажилиси ялпи мажлисида.

Шу билан бирга, Президент маъмурий давлат хизматчилари ва бюджетдан маош олувчи бошқа ходимларнинг ойлик маошлари ошиши давом этишини таъкидлади.


Янгиликлар

Архив