800 мингдан ортиқ ўсмирлар коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
28 Май 12:16

800 мингдан ортиқ ўсмирлар коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўсмирлар, ҳомиладор аёллар ва эмизикли аёлларни «Pfizer» вакцинаси билан эмлаш ишлари давом этмоқда, дея хабар беради Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-каналига таяниб.

27 май ҳолатига кўра, препаратнинг биринчи дозаси 1 158 766 нафар, иккинчи дозаси эса 1 036 625 киши томонидан қабул қилинган.

Жумладан: І компонент билан 850 710 - нафар ўсмирлар, 39 808 нафар ҳомиладор аёллар, 141 314 нафар эмизикли аёллар эмланди;

ІІ компонент билан 802 698 нафар ўсмирлар, 35 743 нафар ҳомиладор ва 130 209 нафар эмизикли аёллар эмланди.

Умуман олганда, Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компоненти билан – 9 502 731 киши, иккинчи компоненти билан – 9 278 614 киши эмланди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив