9 майнинг тарихимизда алоҳида ўрни бор – Қасим-Жомарт Тоқаев
9 Май 08:25

9 майнинг тарихимизда алоҳида ўрни бор – Қасим-Жомарт Тоқаев

NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Ғалаба куни билан табриклади. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.

«Азиз ватандошлар!

Сизларни Ғалаба куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Тарихимизда 9 майнинг алоҳида ўрни бор. Бу кун юртни фидокорона ҳимоя қилган ота ва боболаримиз, бувиларимиз ва онахонларимиз руҳига ҳурмат бажо келтириш кунидир. Бу фашизмни енгган аскарларнинг қаҳрамонликларини эслаш кунидир.

Дахшатли урушда халқимиз катта куч сарфлади, катта йўқотишларга учради. Аскарлар қаҳрамонлиги ва жасорати, фронт орти меҳнаткашларининг матонати эвазига ғалаба қозондик. Ватан озодлиги, келажак авлодларнинг порлоқ келажаги йўлида жон фидо қилган қаҳрамонларимизни абадий ёдга олиш муқаддас бурчимиздир.

Афсуски, қонли фронт тақдирини бошидан кечирган кекса авлод вакиллари сафи йилдан-йилга қисқариб бормоқда. Қозоғистонда Ғалабанинг 77 йиллигини фақат 376 нафар фахрий ва 68 347 нафар меҳнаткашлар нишонлайди. Мамлакатимизнинг барча фуқаролари сизга таъзим қилади.

Уруш фахрийларини давлат ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Уларни жамиятимизда эъзозлаш ва ғамхўрлик кўрсатиш керак.

Барчангизга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман!

Ғалаба куни муборак бўлсин!», - дейилади Президент табригида.

Янгиликлар

Архив