Аҳоли ва бизнес ички тўловларни миллий валютада тўсиқсиз амалга ошириш имкониятига эга бўлади
10 Январь 16:15

Аҳоли ва бизнес ички тўловларни миллий валютада тўсиқсиз амалга ошириш имкониятига эга бўлади

NUR-SULTAN. Kazinform - Бутун мамлакат бўйлаб аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари миллий валютада тўловларни тўсиқсиз амалга оширишлари мумкин бўлади, деб хабар беради Кazinform.

«Президентнинг молия тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича топшириқларини бажариш мақсадида Қозоғистон Миллий банки ижтимоий беқарорлик ҳамда интернет тармоғи барқарор эмаслиги сабабли аҳоли ва бизнеснинг устувор эҳтиёжлари туфайли банк тизимини босқичма-босқич тиклайди. Алмати ва бошқа ҳудудларда аксилтеррор амалиётлари давом эттирилмоқда», — дейилади хабарда.

1. 2022 йил 10 январдан «Қозоғистон Республикаси Миллий банкининг Қозоғистон банклараро ҳисоб-китоб маркази» РДК тўлов тизими давлат бюджети ва молия секторида тенгеда тўловларни амалга ошириш, шу жумладан ойлик иш ҳақини, фуқароларнинг ҳисоб рақамларига нафақалар ва пенсияларни ўтказиш бўйича нормал режимда ишлайди. Бу ўз навбатида аҳоли ва бизнесга ички тўловларни миллий валютада тўсиқсиз амалга ошириш имконини беради.

2. Молиявий институтлар фаолияти самарадорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йил 10 январдан бошлаб Қозоғистон фонд биржаси (КАSЕ) РЕПО операциялари бозори ва давлат қимматли қоғозлари бозорини тенгеда тузилмасини таъминлайди,

3. Алмати ва бошқа ҳудудларда вазият барқарорлашгани, шунингдек, алоқа каналларининг тартибга солиниши муносабати билан Қозоғистон фонд биржасининг валюта биржасида савдоларни қайта тиклаш, халқаро тўловлар ва пул ўтказмаларини амалга ошириш бўйича тегишли чоралар кўрилади.

«Шу муносабат билан, ходимлар ва мижозлар хавфсизлиги ҳамда айирбошлаш шохобчаларини сақлаб қолиш мақсадида иккинчи даражали банклар ва ваколатли ташкилотларнинг айирбошлаш шохобчаларидаги фаолияти вақтинча тўхтатилади», — дейилади Миллий банк хабарида.


Янгиликлар

Архив