АЭС қуришда қандай экологик талаблар ҳисобга олиниши керак
15 Июнь 21:51

АЭС қуришда қандай экологик талаблар ҳисобга олиниши керак

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Зулфия Сулейменова атом электр станцияларини қуришда эътиборга олиниши лозим бўлган экологик талаблар ҳақида сўзлаб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кўмир билан таққослаганда атом энергияси чиқиндилари камроқ бўлади. Ҳатто, йўқ дейиш ҳам мумкин. Экология вазирлигининг атом электр станцияларини қуриш бўйича ўз позицияси бор. Биз уни таҳлил қилдик ва аниқладик. Масалан, электр станциясини қуришдан олдин бир қанча тадбирларни амалга ошириш керак. Шу каби, атом электр станцияси қурилиши мумкин бўлган ҳудуднинг стратегик ва экологик таҳлилини ўтказмоқдамиз. Биз экотизимга қандай таъсир қилишини ва сув етарлими ёки йўқми, аниқлашимиз керак. Маълумки, Балқаш кўли алоҳида мақомга эга. Буни ҳам инобатга олиш муҳим», - деди Зулфия Сулейменова.

Унга кўра, атом электр станцияларини қуришда эътиборга олинадиган талаблар рўйхати Энергетика вазирлигига юборилган. Қурилиш бошланишидан олдин атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чораларини кўриш керак.

Муаллиф: Алихан Асқар

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив