Афғонистон Ўзбекистон компанияси билан имзоланган 18 млн долларлик шартномани бекор қилмоқчи
13 Апрель 17:55

Афғонистон Ўзбекистон компанияси билан имзоланган 18 млн долларлик шартномани бекор қилмоқчи

KABUL. Kazinform - Афғонистон темир йўллари бошқармаси расмийлари мамлакат темир йўл вокзалларини қўшни давлатлар билан ишлатиш бўйича шартнома мамлакат манфаатлари ҳисобга олинмаган ҳолда расмийлаштирилганини иддао қилмоқда. Бу ҳақда Kazinform «Ariana News»га таяниб хабар беради.

Таъкидланишича, ҳар йили қўшни давлатлар компанияларига станцияларни бошқариш учун ўн миллионлаб доллар тўланган. Шу сабабли Афғонистон темир йўллари вокзалларни бошқаришни маҳаллий компанияларга топшириш режалаштирилмоқда.

Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари Бахту-Раҳмон Шарафат Ўзбекистон компанияси Ҳайратон портини ишлатиш учун йилига 18 миллион долларлик шартномага эгалигини айтган. Расмий маҳаллий компаниялар худди шундай ишни анча арзонга бажаришга тайёрлигини билдирган.

«Юкларимизнинг катта қисмини олиб ўтадиган Ҳайратон порти учун Ўзбекистон компанияси томонидан йилига 18 миллион долларлик шартнома тузилган, Афғонистон компаниялари эса бу шартномани 25 фоиз арзонга амалга оширади», — деган у.

Фото: «Ariana News»


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив