Афғонистонда қор кўчкиси 20 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Редактор:  
Нұрлан Тұяқов
8 Февраль, 09:09

Афғонистонда қор кўчкиси 20 кишининг ҳаётига зомин бўлди

KABUL. SINHUA- Кazinform - Афғонистон шарқидаги Кунар провинцияси Дангам округида қор кўчкиси оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди. Бу ҳақда душанба куни Bakhtar давлат ахборот агентлиги маълум қилди, дея хабар беради Sinhua.

Дангам тумани оқсоқоли Малик Вали Жоннинг Sinhua агентлигига айтишича, якшанба куни кечқурун Горига қишлоғида кучли қор ёққан ва қишлоқ кўчки остида қолган. Ҳодиса оқибатида 90 киши бедарак йўқолган.