Агар референдумда 11 вилоят аҳолиси овоз берса, Конституцияга ўзгартиришлар киритилади
12 Май 15:54

Агар референдумда 11 вилоят аҳолиси овоз берса, Конституцияга ўзгартиришлар киритилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Агар 5 июн куни бўлиб ўтадиган республика референдумида 17 та ҳудуддан 11 таси Конституцияга киритиладиган ўзгартиришларни қўллаб-қувватласа, ижобий қарор қабул қилинади. Бу ҳақда Қозоғистон Адлия вазири ўринбосари Алма Муқанова маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Референдумда фақат битта масала тақдим этилади, яъни Конституцияга ўзгартиришлар киритиш. Агар 11 та ҳудуд аҳолисининг кўпчилиги ёқлаб овоз берган бўлса, тузатишлар қабул қилинган ҳисобланади. Агар ушбу кўрсаткичга эришилмаса, ўзгартиришлар қабул қилинмайди. Нега 11 та ҳудуд? Тушунтириб бераман.«Республика референдуми тўғрисида»ги Конституциявий қонунга мувофиқ, агар референдумда ҳудудлар (вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар) фуқароларининг камида учдан икки қисми иштирок этса, қарор қабул қилинади», — деди Алма Муканова.

Бугунги кунда республикада 17 та ҳудуд мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, 3 та янги вилоят (Абай, Улитау, Жетису вилоятлари) ташкил этиш тўғрисидаги Фармон жорий йилнинг 8 июнидан кучга киради. Референдум 5 июн куни бўлиб ўтади. Шундай қилиб, 17 ҳудуднинг учдан икки қисми 11 ҳудудга тегишлидир. Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор бутунлай халқнинг ўзига боғлиқ», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 июн куни Қозоғистон Конституциясига бир қатор ўзгартиришлар киритиш бўйича республика референдуми бўлиб ўтади.

Муаллиф: Али Ибраев


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив