АҚШ элчихонаси ходимлари Абай шеърларини ўқиб беришди
10 Август 16:28

АҚШ элчихонаси ходимлари Абай шеърларини ўқиб беришди

NUR-SULTAN. Кazinform – Абай куни муносабати билан АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси ходимлари буюк мутафаккир шеърларини ўқиб берди, деб хабар беради Kazinformm мухбири.

«Қозоғистонга келганимиздан бери донишманд Абай Қунанбайулининг шеърлари билан танишишни маъқул кўрдик. Қолаверса, айримларини парча бўлса ҳам айтиб ўтмоқчимиз», — деди Брайан исмли ходим ўз видеомурожаатида.

Жумладан, АҚШ элчихонаси ходимлари «Одамларга ишонма, қанча мақтасалар ҳам», «Қулоқдан кириб» шеърларини ўқишди. Жон исмли бошқа ходим эса «Кўзимнинг қораси» қўшиғини ижро этди.

Аввал хабар қилинганидек, Дэниел Н. Розенблюм Америка Қўшма Штатларининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.



Фото: kz.usembassy.gov

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Янгиликлар

Архив