AҚШ Конгресси Қозоғистонни мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклади
13 Декабрь 10:06

AҚШ Конгресси Қозоғистонни мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклади

WASHINGTON. Кazinform - AҚШ Конгресси Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар беради.

AҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари Жаклин Валорски, Роберт Aдерхольт ва Стивен Шабот Қозоғистон мустақиллиги ва икки томонлама муносабатларнинг 30 йиллиги муносабати билан Конгресснинг расмий бюллетенида баёнотлар эълон қилишди.

Ж. Валорски Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Н. Назарбоев сиёсати орқали эришилган Қозоғистоннинг ажойиб ютуқларини, Семей полигонини ёпиш ва ядро арсеналидан воз кечиш орқали «ядросиз келажакка интилиш» қарорини қабул қилишдаги узоқни кўзлаганлигини, Қозоғистонда эркин бозор иқтисодиёти ғоясига содиқлигини ва унинг хорижий инвесторлар билан ишлашдаги аҳамиятини юқори баҳолади. Қозоғистонни янада модернизация қилиш зарурлигини таъкидлаб, «Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ички ислоҳотларни, жумладан, фуқаролик жамиятнинг шаффофлигини оширишга қаратилган амалдаги қонунларни янгилаш йўлида сиёсий ва парламент ислоҳотларини амалга оширишга катта аҳамият беради. Қозоғистон 30 йил давомида Марказий Осиёда тинч ва барқарорликни таъминловчи куч бўлиб қолди», - деди ҳисоблайди Индиана штатидан сайланган конгрессвумен.

Конгрессмен Р. Aдерхольт Қозоғистон халқини мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклаб, мамлакатнинг дунёнинг стратегик муҳим минтақасида алоҳида ўрин тутишини таъкидлади. «Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистон халқини қисқа вақт ичида эришилган муҳим ютуқлар билан табриклайман», — деди у. Aлабама штатининг AҚШ Конгрессидаги вакили Қозоғистоннинг AҚШ билан мудофаа, хавфсизлик, терроризмга қарши кураш ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳалардаги ҳамкорлигини юқори баҳолади. Шу муносабат билан у икки давлат ўртасидаги кенгайтирилган стратегик шериклик ва Қозоғистоннинг ядро қуролини тарқатмаслик соҳасидаги етакчи ролини, шунингдек, 2006 йилда имзоланган Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги шартноманинг муҳимлигини таъкидлади.

AҚШ Конгрессидаги Қозоғистоннинг дўстлари гуруҳи ҳамраиси, Огайо штатида сайланган конгрессмен С. Шабот икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, «Қозоғистон кучли бозор иқтисодиётини яратиш ва хорижий сармояларни жалб қилиш учун жозибадор муҳит яратиш мақсадида қонун устуворлигига катта эътибор қаратмоқда». Бу борада у «Астана» халқаро молия марказининг ролини алоҳида таъкидлади.

AҚШ Конгресси вакиллари томонидан қабул қилинган оммавий баёнотлар икки томонлама кенгайтирилган стратегик шериклик жадал ривожланиб бораётганидан яна бир далолатдир.



Янгиликлар

Архив