АҚШ Қозоғистонда демократик жараёнларни ривожланишни қўллаб-қувватлашга тайёр
12 Апрель 19:50

АҚШ Қозоғистонда демократик жараёнларни ривожланишни қўллаб-қувватлашга тайёр

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Давлат котиби Ерлан Қарин АҚШ давлат котибининг фуқаролик хавфсизлик, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Ерлан Қарин мамлакатни сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тизимли модернизация қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.

Хусусан, Давлат котиби Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Мурожаатномаси мамлакатни модернизация қилишнинг узоқ муддатли йўналиши ва умумий сиёсий модернизация жараёнининг ажралмас қисми эканлигини таъкидлади. Давлат раҳбарининг ҳокимият тармоқлари ўртасида ваколатларнинг энг самарали мувозанатини яратиш, кўппартиявийлик тизимини, фуқаролик жамияти институтларини ва инсон ҳуқуқларини янада ривожлантириш борасидаги асосий ташаббусларини алоҳида таъкидлади.



Узра Зея Қўшма Штатлар Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сиёсий ва иқтисодий ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди. АҚШ Давлат котиби ўринбосари Қозоғистон демократик жараёнларни янада ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади.

Учрашув якунида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив