АҚШ Қозоғистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлади
20 Июнь 15:39

АҚШ Қозоғистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлади

NUR-SULTAN. Кazinform - АҚШ Қозоғистонда сиёсий модернизация ва инсон ҳуқуқларини яхшилашга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Kazinform Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

«АҚШ ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сиёсий модернизация ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини модернизация қилиш борасидаги ислоҳотларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. У, шунингдек, 5 июн куни бўлиб ўтган референдумни бу йўналишдаги навбатдаги қадам сифатида баҳолади. Биз Қозоғистонга бошқарувни демократлаштириш, очиқ ва халқни тингловчи институтлар қуриш ҳамда мустақил фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлашда ёрдам беришни интиқлик билан кутамиз», - деди Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея.

Узра Зея Қозоғистон Президентининг халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Ержан Қазиханга мактуб йўллади.

Ҳужжатда АҚШ демократик, масъулиятли ва ҳисоб берадиган бошқарув бўйича мулоқотни давом эттиришга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиби ўринбосари У. Зея Қозоғистонга 2022 йилнинг баҳорида ташриф буюрган эди

Янгиликлар

Архив