АҚШда еттинчи бола маймун чечаги билан касалланди
16 Август 12:09

АҚШда еттинчи бола маймун чечаги билан касалланди

NUR-SULTAN. Kazinform - Флориданинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотларига кўра, Мартин округида яна бир болада маймунчечак касаллиги аниқланган, дея хабар бермоқда Kazinform ABC News телеканалига таяниб.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, Флоридада касалланган бола 4 ёшга тўлмаган. Ҳозирда Қўшма Штатларда жами етти нафар болада маймунчечак касаллиги аниқланган.

Сўнгги ҳолат 12 август куни Мэн штатида қайд этилганди.

Ҳозиргача Калифорнияда иккита, Индианада яна иккита ва Вашингтонда битта ҳолат қайд этилган.

Ўтган ҳафта озиқ-овқат ва фармацевтика идораси маймунчечак билан касалланиш хавфи юқори бўлган 18 ёшгача бўлган болалар учун эмлашни тасдиқлади.

Ҳозирги вақтда бутун дунё бўйлаб 32 000 га яқин маймунчечак юқтириш ҳолати қайд этилган. АҚШнинг ўзида 11 000 дан ортиқ ҳолатлар мавжуд.

Фото:abcnews.go.com

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив