АҚШда газ нархи 2008 йилдан бери энг юқори кўрсаткичга етди
19 Апрель 13:16

АҚШда газ нархи 2008 йилдан бери энг юқори кўрсаткичга етди

NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШда жорий йилнинг баҳорида табиий газ нархи ўтган йилга нисбатан икки баравар ошди ва 2008 йилдаги инқироздан кейинги максимал даражага етди. Bloomberg маълумотларига кўра, ҳозирда минг кубометр газ 270,58 доллар туради, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Таҳлилчиларга кўра, АҚШда ўз газ конлари мавжуд бўлса ҳам, газ нархи ошишига Россияга нисбатан санкциялар сиёсати сабаб бўлган.

Россия газининг Европа бозорида тақиқланиши АҚШдан кўк ёқилғи экспорти ҳажмининг кескин ошишига олиб келди. Айни пайтда, Американинг ер ости газ омборларида сақланадиган заҳиралар меъёрдан паст, ишлаб чиқариш эса бир хиллигича қолмоқда.

Шу сабабли Европада ёқилғи нархи кескин кўтарилди, аммо АҚШдан ЕИга суюлтирилган газ экспорти Россия етказиб бериш ўрнини боса олмайди. Бу штатларнинг ўзида газ нархининг ошишига олиб келди.

Бундан ташқари, газ нархига Шимолий Америкада апрел ойида кузатилган рекорд даражадаги салқин ҳарорат ҳам таъсир қилди, дейди экспертлар.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив