АҚШда ўлим жазоси берилган жиноятчи қўриқчи аёл билан бирга қочиб кетди
3 Май 11:05

АҚШда ўлим жазоси берилган жиноятчи қўриқчи аёл билан бирга қочиб кетди

NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШнинг Алабама штатида ўлим жазосига ҳукм қилинган 38 ёшли рецидивист Кейси Уайт қамоқдан қочиб кетди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Айни пайтда қамоқхона ходими Викки Уайт ҳам бедарак йўқолган. Расмийлар жиноятчи қўриқчини гаровга олдими ёки у Уайтга ўз ихтиёри билан ёрдам бердими, деган саволни кўриб чиқмоқда.

Жиноятчи жума куни эрталаб қамоқхонадан қочиб кетган. 56 ёшли Викки Уайт раҳбарларига рецидивистни қамоқдан олиб чиқиб, уни психиатрга олиб бораётганини маълум қилган.

Аниқланишича, ўша куни ҳеч қандай маслаҳатлашув ўтказилиши режалаштирилмаган. Уайтнинг ўзи протоколга мувофиқ ҳаракат қилмаган, чунки, қонунга кўра, қамоқхона ташқарисида унга икки қўриқчи ҳамроҳлик қилиши шарт бўлган.

Викки Уайт Алабамадаги Тузатиш Департаментида 25 йил хизмат қилган ва Лодердейл округи тузатиш департаменти директорининг ўринбосари бўлган. Унинг вазифаси маҳбусларни судга етказиш бўлган.

Қўриқчи ва жиноятчи жума куни тахминан соат 9:00да қамоқхонани тарк этган, соат 11:00да унинг бўш патрул машинаси савдо марказининг автотураргоҳидан топилган.

Лодердейл округи мери Синглтоннинг айтишича, Уайт 2020 йилда ҳам қамоқхонадан қочишни режалаштирган, бироқ бу режаси амалга ошмаганди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив