АҚШда жарроҳлар одамга чўчқанинг юрагини қўйишди
11 Январь 19:43

АҚШда жарроҳлар одамга чўчқанинг юрагини қўйишди

NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШда 57 ёшли беморга генетик модификацияланган чўчқанинг юраги имплантация қилинди. Жарроҳларнинг сўзларига кўра, трансплантация қилинганидан 3 кун ўтиб, юрак нормал ишламоқда, бемор эса ўзини яхши ҳис қилмоқда, деб хабар беради dw.com нашри.

АҚШда шифокорлар генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқанинг юрагини биринчи марта одамга муваффақиятли кўчириб ўтказишди. Операция ҳақида 10 январ, душанба куни Мериленд университети тиббиёт факультети эълон қилган.

«Ушбу операция гени ўзгартирилган жониворнинг юраги инсон танасида ишлай олишини илк марта кўрсатди», — дейилади хабарда.

Жарроҳларнинг айтишича, ушбу усул донорлар танқислиги муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради.

Бу беморнинг охирги умиди бўлган.

Жамоатчиликка эълон қилинган маълумотларга кўра, бемор юрак хасталигининг сўнгги босқичида бўлган.

«Олдимда иккита йўл бор эди: ўлиш ёки трансплантация қилиш. Мен яшашни хоҳлайман. Шунинг учун операцияга розилик бердим», - дея қўшимча қилди эркак.

Хабар қилинишича, ушбу операция учун фавқулодда рухсатнома АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси томонидан берилган.

Янгиликлар

Архив