АҚШнинг энг яхши сузувчиси жаҳон чемпионатида сувга чўкиб кетаёзди
24 Июнь 12:37

АҚШнинг энг яхши сузувчиси жаҳон чемпионатида сувга чўкиб кетаёзди

BUDAPESHT. Kazinform – АҚШ сув спорти терма жамоасининг энг яхши аъзоларидан бири Будапештда бўлиб ўтаётган сув спорти бўйича жаҳон чемпионати вақтида ҳовузда ҳушидан кетди. Уни мураббийи қутқариб қолди, деб ёзади Kazinform NBC Newsга таяниб.

Икки карра Олимпиада чемпиони, 25 ёшли Анита Алварес эркин дастурини тугатгандан сўнг тўсатдан ҳушидан кетди ва ҳовуз тубига тушди. Испания терма жамоаси таркибида синхрон сузиш бўйича тўртта Олимпиада медалини қўлга киритган АҚШ терма жамоаси мураббийи Андреа Фуэнтес спортчини қутқариш учун дарҳол сувга сакраган.

Анитага зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Фуэнтеснинг сўзларига кўра, Алвареснинг саломатлиги хавф остида эмас. Шифокорлар унинг юрак уриш тезлигини, кислород ва қанд миқдорини, қон босимини ва бошқа муҳим кўрсаткичларни текширишди.

Испаниянинг Marca газетасига берган суҳбатида Фуэнтес спорт мусобақаси қутқарувчиларининг ҳеч бири чора кўрмагани ва сувга сакрамаганини айтди.

Анита Алварес олти кун ичида тўртта дастлабки ва учта финал танловларида муваффақият қозонди. У индивидуал финалда еттинчи ўринни эгаллади.

Фото: Dean Mouhtaropoulos/Getty Images

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив