Ақтўбеда уруш фахрийларига 2 миллион тенгедан берилади
26 Апрель 07:58

Ақтўбеда уруш фахрийларига 2 миллион тенгедан берилади

AQTÓBE. Kazinform – Ақтўбеда Иккинчи жаҳон урушида қатнашган 8 нафар фахрийлар бор. Уларнинг ҳар бири 2 миллион тенгедан бир марталик тўлов олади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ақтўбе вилоятида 1 май – Қозоғистон халқлари бирлиги куни, 7 май – Ватан ҳимоячилари куни ва 9 май – Ғалаба куни муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилади.

Шаҳар ва туманлардаги марказий истироҳат боғлари, маданият уйларида маҳаллий ижодкорлар ўз дастурларини намойиш этади. 9 май куни фахрийлар тақдирланади.

«Уруш фахрийларини моддий рағбатлантириш мақсадида 2 миллион тенгедан бир марталик тўлов ташкил этилади. Айни пайтда вилоятда 8 нафар уруш фахрийси бор. Улардан олтитаси Ақтўбе шаҳрида, иккитаси Муғалжар ва Хромтау туманларида. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган иштирокчилар сони - 1933 нафар. Уларга тўланадиган бир марталик ёрдам ҳар бирига 50-100 минг тенгедан тўланади. Бундан ташқари, фронт фахрийлари, яъни 1941 йил 22 июндан - 1945 йил 9 майгача камида олти ой ишлаганлар 50 минг тенге олади. Натижада вилоят бўйича 5415 киши 378,7 миллион тенге миқдоридаги бир марталик тўлов билан қамраб олинади», - деди Ақтўбе вилояти ички сиёсат бошқармаси бошлиғи Ляззат Оразбаева.

Эслатиб ўтамиз, фахрийлар уйларида концерт дастурлари бўлиб ўтади.


Муаллиф: Алтинай Сағиндиқова


Янгиликлар

Архив