Ақтау ва Боку ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво рейслари йўлга қўйилади
2 Февраль 11:41

Ақтау ва Боку ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво рейслари йўлга қўйилади

BAKU. Кazinform – 18 февралдан Боку-Ақтау-Боку йўналишида тўғридан-тўғри ҳаво рейслари йўлга қўйилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Маълумотларга кўра, Бокудан Ақтауга парвозлар ҳафтасига уч марта — сешанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади. Бунда фақат CОVID-19 пандемияси муносабати билан жорий қилинган чекловлар доирасида парвоз қилишга рухсат берилган йўловчилар тоифаларигина қабул қилинади. Ақтаудан Бокуга учаётганда CОVID-19 тестини ПЗР тестини ўтказувчи ҳар қандай аккредитацияланган клиникада ёки лабораторияда ўтказиш мумкин. Сертификатда унинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код бўлиши керак. Бу аэропортдаги расмиятчиликларни тезлаштиришга ёрдам беради. Қозоғистонга йўл олган барча йўловчилар ПЗР тестининг манфий сертификатига эга бўлиши керак (72 соат амал қилади). Бироқ, Қозоғистон фуқаролари ва резидентлари ҳамда Қозоғистон орқали ўтадиган халқаро транзит йўловчилар учун тўлиқ эмлаш паспорти тақдим этилганда ПЗР талаб қилинмайди.

Ҳозирда Қозоғистон ва Озарбайжон ўтган йилнинг 7 ноябрида эпидемиологик вазият барқарорлашганида очилган Алмати-Боку-Алмати йўналиши бўйича пайшанба ва якшанба кунлари мунтазам парвозларни амалга оширмоқда.

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив