Алмати кўчаларида одам юзи ва автомобиль давлат рақамини аниқловчи камералар ўрнатилади
12 Август 19:57

Алмати кўчаларида одам юзи ва автомобиль давлат рақамини аниқловчи камералар ўрнатилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Алмати шаҳар маъмурияти мулк эгаларининг розилиги билан одамлар гавжум жойларда «одамни танийдиган» видеокамералар ўрнатиш ва видеоназорат олиб бориш қоидаларини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

Видеокамераларни ўрнатиш ва мониторинг қилиш қоидалари Қозоғистон Республикасининг «Алмати шаҳрининг алоҳида мақоми тўғрисида»ги қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Лойиҳа доирасида ягона видеомониторинг тизимини ўрнатиш режалаштирилган. У видеотаҳлилнинг ситуатив, одамлар ва транспорт воситаларини аниқлаш, одамлар юзи ва транспорт воситаларининг давлат рақам белгиларини таниб олиш каби мақсадли вазифаларини бажаради.

«Алмати шаҳрининг ягона видеомониторинг тизими – Алмати шаҳрида видеотасвирларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлашни таъминловчи дастурий ва техник воситалар йиғиндиси бўлган ахборот тизими ҳамда миллий хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек, шаҳар муаммоларини ҳал қилиш учун видеотаҳлилларни яратиш функцияларини амалга ошириш видеомониторинг миллий тизимининг ҳудудий таркибий қисми ҳисобланади»

, - дейилади ҳужжатда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив