Алмати метросида сейсмик станциялар ўрнатилди
20 Май 20:52

Алмати метросида сейсмик станциялар ўрнатилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Алмати метросида биринчи сейсмик станциялар ўрнатилди, деб хабар беради Кazinform.

«Қозоғистон қурилиш ва архитектура илмий-тадқиқот лойиҳа институти» АЖ муҳандислик ва сейсмик хизмат кўрсатиш станцияларини ўрнатишда илмий-техник ёрдам кўрсатди.

«Алмати метросининг «Бауржан Момишули» ва «Сариарқа» янги станцияларида тўққиз каналли рақамли асбоблар тизими ўрнатилди.Ушбу қурилмалар Швейцариянинг GeoSIG компанияси маҳсулотидир.

Бу Алмати метро тизимида ўрнатилган биринчи сейсмик станциядир. Ушбу қурилмалар зилзилаларни башорат қилиш ва зилзила пайтида кинематик параметрларнинг инструментал ёзувларини олиш имконини беради. Қурилмадан олинган маълумотлар сейсмик таъсирнинг ҳақиқий кучи ва хусусиятларини ҳисобга олиш ҳамда янги метро станцияларини лойиҳалашда ёрдам беради», — дейилади Индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги хабарида.

Қурилмалар кутиш режимида ишлайди. Унинг бошланғич чегараси 0,05g. Қурилмада ишга тушириш чегарасининг мавжудлиги метрода поездлар ҳаракатининг динамик таъсири билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, станциялар ўтган йили фойдаланишга топширилган эди. Улардан жорий йилнинг июн ойида тўлиқ фойдаланиш режалаштирилган. Келгусида метрополитенда қурилаётган яна иккита станцияда ҳам шундай сейсмик станцияларни ўрнатиш режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив