Алмати шаҳрига янги ҳоким тайинланди
31 Январь 17:23

Алмати шаҳрига янги ҳоким тайинланди

ALMATY. Kazinform - Ерболат Досаев Алмати ҳокими этиб тайинланди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Президент фармони билан Бақитжан Сағинтаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У 2019 йилда Алмати шаҳри ҳокими этиб тайинланган эди.

Унинг ўрнига Ерболат Аскарбекович Досаев тайинланди.

У 1970 йил 21 майда Алмати шаҳрида туғилган. Шу пайтгача Миллий банк раиси лавозимида ишлаб келган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив