Алмати таълим бошқармаси битирув кечаси юзасидан ота-оналарга мурожаат қилди
24 Май 22:17

Алмати таълим бошқармаси битирув кечаси юзасидан ота-оналарга мурожаат қилди

ALMATY. Kazinform - Эртага барча умумтаълим мактабларида ўқув йили якунланади. 26 майдан бошлаб 9 ва 11-синф ўқувчилари имтиҳон топширишади. Бошқа ўқувчилар учун 17 июнга қадар ёзги мактаб ташкил этилади. Бу ҳақда Алмати шаҳри таълим сифатини таъминлаш департаменти раҳбари Гулнар Ермекбаева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Пандемия даврида таълим сифатини ошириш ва таълимдаги камчиликларни тўлдириш мақсадида 2022 йил 26 майдан 17 июнгача 1-8, 10 синф ўқувчилари учун ҳар бир таълим муассасасининг ёзги мактабларида ўқув машғулотлари ташкил этилади»,- деди у.

9 ва 11-синф ўқувчилари учун якуний имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга мувофиқ 9 синфда 28 майдан 6 июнгача, 11 синфда 27 майдан 10 июнгача ўтказилади.

«Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг битирув кечасини ўтказиш бўйича таклифларига эътибор қаратмоқчиман. Бу йил битирув кечаси мактаб деворлари ичида бўлади. Аттестат топшириш маросими 16-17 июнь кунлари бўлиб ўтади. Барча битирув тадбирлари мактабда ўтказилиши керак. Битирувчиларнинг ота-оналарини ушбу тадбирларга сарфланаётган маблағ самарасизлигидан огоҳлантирамиз», - деди Гулнар Ермекбаева.

Унинг таъкидлашича, битирув кечаси таълим ташкилоти томонидан ташкил этилади. Тадбирга аниматорлар, байрамона агентликлари, пуллик санъаткорларни таклиф қилиш, битирув оқшоми, ижарага олинган машиналарда экскурсияларга рухсат берилмайди.


Муаллиф: Алма Муқанова

Янгиликлар

Архив