Алматида 2748 киши қўлга олинди, 131 қурол мусодара қилинди
18 Январь 11:55

Алматида 2748 киши қўлга олинди, 131 қурол мусодара қилинди

ALMATY. Кazinform - Алматида ўтказилган аксилтеррор операцияси давомида 2748 киши қўлга олинди. Бу ҳақда Алмати комендатурасининг ахборот маркази маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Комендатура маълумотларига кўра, махсус операция давомида Алматида террорчилик, талончилик ва бошқа жиноятларнинг 2748 нафар иштирокчиси қўлга олинган.

131 дона ўқотар қурол ва 4179 дона ўқ-дорилар мусодара қилинди. «Ўтган кун давомида «102» рақамига 437 та хабар келиб тушди. Комендатуранинг call-марказига фуқаролардан тезкорлик билан ҳаракат қилишга чақирувчи 41 сигнал тушди. Барча билдиришномалар ўз вақтида кўриб чиқилди», — деди Алмаота комендантининг расмий вакили Салтанат Азирбек.

Шунингдек, у аҳолини комендантлик соатини бузмасликка чақирди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Янгиликлар

Архив