Алматида 31 мингдан ортиқ одам Pfizer вакцинасини олди
12 Январь 16:01

Алматида 31 мингдан ортиқ одам Pfizer вакцинасини олди

ALMATY. Kazinform – Алматида бир кун ичида 2410 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«11 январ куни 2410 нафар Алмати аҳолиси эмланди. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Ўтган йилнинг 1 февралидан 2022 йил 11 январига қадар шаҳар аҳолисининг 1 052 525 нафари вакцинанинг биринчи компонентини, 1 015 921 нафари иккинчи компонентини олган. Улардан 123 454 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади бошқармада.

Бугунги кунга қадар Pfizer (Comirnaty) компаниясининг вакцинасин 31 632 киши олган. Улардан 1737 нафар ҳомиладор аёл, 6396 нафар эмизикли оналар, 23499 нафар ўсмирлар. Ревакцинациядан 71 040 киши ўтказилди. Шаҳарда 132 та нуқта мавжуд. 762 кишидан иборат 201 та эмлаш гуруҳлари мавжуд.


Муаллиф: Алма Муқанова


Янгиликлар

Архив