Алматида қандай мутахассисликларга талаб юқори
17 Май 07:43

Алматида қандай мутахассисликларга талаб юқори

ALMATY. Kazinform - Алмати шаҳридаги Бандликка кўмаклашиш маркази директори Диляра Иманқулова мегаполисдаги энг оммабоп касблар ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Тажриба шуни кўрсатадики, айни пайтда меҳнат бозоримизда бешта соҳа талаб этилади: тиббиёт, фармацевтика, таълим, тарбия, ишлаб чиқариш. Эндиликда абитуриентга тўғри касб танлаш бўйича маслаҳат бериш жуда қийин, чунки меҳнат бозорида талаб тез ўзгариб бормоқда», - деди у брифингда.

Унинг сўзларига кўра, айниқса, IT-технологиялар соҳасида талаб юқори.

«Бизда кўпинча тиббиёт ва таълим соҳасида бўш иш ўринлари мавжуд. Шу боис абитуриентларимизга мана шу мутахассисликлардан бирини танлашни маслаҳат берган бўлардим», - деди маърузачи.

Диляра Иманқулованинг айтишича, масофадан туриб ишлаётганлар сони ортган. Мамлакатда ҳар йили келажакдаги касблар атласи тузилади.


Муаллиф: Алма Муқанова

Янгиликлар

Архив