Алматида мактаб ўқувчилари масофавий таълимга ўтади
14 Январь 16:57

Алматида мактаб ўқувчилари масофавий таълимга ўтади

ALMATY. Kazinform – Алматида эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви муносабати билан мактаб ўқувчилари 17 январдан масофавий таълимга ўтади. Бу ҳақда Алмати шаҳри таълим бошқармаси бошлиғи Ляззат Жилқибаева маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Алмати шаҳри бош давлат санитария врачининг 13 январдаги қарорига кўра, мактаб ўқувчилари 17 январдан масофавий таълимга ўтади. Ўқув жараёнини масофавий ташкил этиш учун барча зарур шароитлар яратилган, хусусан, ўқувчилар компьютер ва ноутбуклар билан таъминланган. Шаҳарда интернет билан боғлиқ вазият барқарор, мактаблар интернетга уланган», - деди у.

Шунингдек, ота-оналар қўшимча компьютер ёки ноутбук, интернет масалалари бўйича мактабнинг биринчи раҳбари ёки туман таълим бўлими бошлиғига мурожаат қилишлари мумкинлиги ва бу масалаларни ҳал этишга ёрдам беришини айтди.

Бугунги кунда ўқув платформалари аниқланди (Online Mektep, Bilim Land, Microsoft Teams). Бундан ташқари, ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мактаблар ўз дарсларида аввал қўлланилган платформаларни танлашлари ва улардан фойдаланишлари мумкин.


Муаллиф: Думан Арғингелди

Янгиликлар

Архив