Алматида тоғ ёнбағирида бино қуриш тақиқланди
20 Июнь 20:10

Алматида тоғ ёнбағирида бино қуриш тақиқланди

ALMATY. Kazinform – Алматида кўчки хавфи мавжуд ҳудудларда қурилиш ишлари олиб бориш тақиқланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Ерболат Досаев маслиҳат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Тоғ ёнбағирларининг қиялиги ва муҳандислик-геологик тузилишидан келиб чиққан ҳолда, ҳудуднинг юқори сейсмик даражаси кўчки хавфини келтириб чиқаради. Шу муносабат билан ҳар қандай мақсаддаги янги биноларни қуриш тақиқланади», — деди Ерболат Досаев.

Шунингдек, ҳоким 2017 йилда фаолияти тўхтатилган шаҳарсозлик кенгаши 1 августдан янги форматда ўз фаолиятини давом эттиришини айтди.

«Мустақил экспертларни жалб этиш ва уларнинг шаҳарсозлик қарорларини қабул қилишдаги ролини ошириш режалаштирилган. Бунинг учун лойиҳачиларга қўйиладиган мажбурий талаблар ва лойиҳаларни жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш, шунингдек, жойлашган жойидан қаътий назар, 5 қаватдан ортиқ барча бино ва иншоотлар бўйича шаҳарсозлик кенгашининг ижобий хулосасини олиш шартларини тасдиқлашни таклиф этамиз», - деди ҳоким.

Шаҳар ҳокими таклиф қилган янги қоидаларни шаҳар депутатлари бир овоздан қўллаб-қувватлади.

Муаллиф: Алма Муқанова

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив