Алматидаги референдумда 1,1 миллиондан ортиқ одам овоз беради
23 Май 14:44

Алматидаги референдумда 1,1 миллиондан ортиқ одам овоз беради

NUR-SULTAN. Kazinform – Алматида республика референдумининг календар режаси ишлаб чиқилди. Мегаполисда референдум ўтказувчи 1 шаҳар, 8 та туман ва 574 та туман комиссиялари мавжуд. Бу ҳақда шаҳар референдум комиссияси раиси Жанна Асанова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Жанна Асанованинг сўзларига кўра, комиссия аъзоларининг умумий сони 5 минг нафарни ташкил этади. Рўйхат бугун тузилиб, 20 май ҳолатига кўра, Алматидаги референдумда қатнашувчи сайловчилар сони 1,1 миллион кишига етган.

«20 майдан бошлаб референдум ўтказувчи округ комиссиялари аҳоли билан иш олиб бормоқда. Референдумда ўз участкангиз рақамини билиш учун Ягона алоқа марказининг +7 (727) 3384545 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, Колл-марказ ҳар куни, тўхтовсиз ва дам олиш кунлари, овоз бериш кунлари соат 8.00 дан 20.00 гача қўнғироқларни қабул қилади», — деди у.

Маърузачининг сўзларига кўра, сайлов участкаси ҳақида маълумот олиш функцияси open-almaty.kz сайти ва @ReferendumAlmaty2022Bot Telegram-ботида ҳам мавжуд. Рўйхатларда ўзини топиш ва маълумот олиш учун ШИР рақами киритилади.

«Референдум ўтказувчи участка комиссиялари томонидан таклифномалар тарқатиш, ахборот плакатларини жойлаштириш мақсадида хонадон ва ҳовлиларга ташрифлар ташкил этилмоқда. Шунингдек, сиз ўзингизни рўйхатдан ўтказиб, сайлов участкангизда Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин», — деди шаҳар комиссияси раиси.

Муаллиф: Алма Муқанова


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив