Американинг Rocket ракетаси ҳалокатга учради
13 Июнь 09:43

Американинг Rocket ракетаси ҳалокатга учради

NUR-SULTAN. Кazinform - Канаверал бурни (Флорида, АҚШ) космодромидан Аstra Rocket ташувчи ракетасининг учирилиши муваффақиятсиз бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

SLC-46 учириш майдончасидан учирилиш 2022 йил 12 июн куни Нур-Султон вақти билан 23:43 да бўлиб ўтди ва жонли эфирда узатилди.

Rocket ракетаси Американинг Аstra космик компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу миссия доирасида НАСА буйруғи билан ҳар бирининг оғирлиги 3,8 кг бўлган иккита метеорологик 3U кубсатни орбитага чиқарилиши керак эди.

Бироқ учиришдан 7 дақиқа 22 сония ўтгач, иккинчи босқич двигатели белгиланган муддатдан 70 сония олдин ўчиб қолди, натижада ракета сунъий йўлдошларни орбитага чиқара олмади.

Ракетанинг фойдали юки бўлган иккинчи босқичи йўқолди ва Аstra Rocketнинг ишга туширилиши фавқулодда ҳолатга айланди.

Муаллиф: Сара Қабиқизи


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив