Амнистия: Қозоғистонда Январ воқеаларида иштирок этганларнинг қанчаси авф қилинади

24 Сентябрь, 17:19
Амнистия: Қозоғистонда Январ воқеаларида иштирок этганларнинг қанчаси авф қилинади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда Январ воқеасида иштирок этган 1520 киши афв этилиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Республикасининг «Амнистия тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси асосида ишлаб чиқилган Бош прокуратуранинг маслаҳат ҳужжатида айтилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Январ воқеалари бўйича иш юритишда амнистияга оид 391 та жиноят иши мавжуд. Уларга кўра, 383 нафар гумонланувчига нисбатан жиноий иш қўзғатилмоқда. Эҳтиёт чоралари бўйича: 153 нафар шахсга нисбатан ҳеч қаерга чиқмаслик, 147 нафар шахсга нисбатан қўриқлаш, 24 нафар шахсга нисбатан уй қамоғи, 19 нафар шахсга нисбатан кафиллик, 2 нафар шахсга нисбатан шахсий кафиллик эҳтиёт чоралари қўлланилмоқда, 28 нафар шахсга нисбатан эҳтиёт чораси танланмаган, 10 нафар одамга нисбатан қидирув эълон қилинган. 102 одамга нисбатан 36 та суд иши кўрилмоқда. 1035 шахс судланди, шу жумладан, жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётганлар – 93 шахс, 930 нафар шахс эса апробацияда, 3 шахсга жарима солинган, жамоат ишларига 9 шахс ҳукм қилинган.

Мавжуд вазият ва халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, муаммони ҳал этиш бўйича таклиф этилаётган чора – амнистия», - дейилади ҳужжатда.

Бош прокуратура енгил ва ўртача оғир жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан тўлиқ озод қилишни таклиф қилмоқда.

Оғир ва ўта оғир жиноят содир этганларнинг эса жазо муддати қисқартирилиши мумкин.

Шу муносабат билан давлатга хиёнат, оммавий тартибсизлик, уюшган коррупция, террористик ва экстремистик жиноятларни содир этган, қийноққа солинган ва яна жиноят содир этган фуқароларга нисбатан амнистия қўлланилмайди.

Таклиф этилаётган маслаҳат ҳужжатининг муҳокамаси 14 октябрга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Президент ўзининг «Адолатли давлат. Бирдам миллат. Баракали жамият» деб номланган Қозоғистон халқига Мурожаатномасида январ воқеалари иштирокчиларига бир марталик амнистия жорий этишни таклиф қилганди.

Муаллиф: Алихан Асқар

Янгиликлар