Анқарада Қозоғистон ва Туркия тарихчилари конгресси бўлиб ўтди
28 Декабрь 10:19

Анқарада Қозоғистон ва Туркия тарихчилари конгресси бўлиб ўтди

ANKARA. Кazinform - Туркия пойтахтида халқаро қозоқ тарихи, маданияти ва тили конгресси бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Тадбир Анқара Ижтимоий фанлар университети ва Халқаро фанлараро ижтимоий тадқиқотлар журнали томонидан Қозоғистоннинг Туркиядаги Элчихонаси ва Халқаро Туркий маданият ташкилоти ТУРКСОЙ кўмагида ташкил этилди.


Халқаро тарихчилар конгрессида Қозоғистоннинг Туркиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абзал Сапарбекули, Хожа Аҳмад Яссавий университети Васийлик кенгаши раиси Мухиттин Шимшек, Иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институти раиси Мустафо Латиф Эмек, Қозоғистоннинг вакили ТУРКСОЙдаги вакили Бақитжан Омар ва икки давлатнинг бошқа олимлари иштирок этди.


Тадбир иштирокчилари Қозоғистон ва қозоқ халқини давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклаб, ўзларининг самимий тилакларини билдириб, икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни янада сифатли ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.


Тарихчилар конгресси якунида Абзал Сапарбекули Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун конгресс раиси, университет ўқитувчиси Орхан Дўғанга, Сутчи Имом университети ўқитувчиси доктор Ҳикмет Демиржи ва университет ўқитувчилари доктор Марлен Одилов ва Усмон Кабадайига миннатдорчилик мактубини топширди.

Тадбир 28 декабр куни онлайн конференция форматида давом этади.


Муаллиф: Ақжигит Чукубаев


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив