Ҳарбий учувчилар Қозоғистон Давлат байроғини ҳилпиратган ҳолда парвоз қилдилар
10 Декабрь 08:00

Ҳарбий учувчилар Қозоғистон Давлат байроғини ҳилпиратган ҳолда парвоз қилдилар

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Ҳарбий ҳаво кучларининг жанговар вертолётлари мустақил мамлакат тимсоли – Давлат байроғини ҳилпиратган ҳолда мовий осмонда парвоз қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигига таяниб, Kazinform хабар беради.

Шундай қилиб, «Байроғим – Ватаним» акциясида энг сара учувчилар иштирок этди.



Снайпер учувчилари – Ҳарбий ҳаво кучлари авиация армияси бошлиғи полковник Нурлан Байдуллаев, ҳарбий ҳаво базаси қўмондони полковник Мақсутбек Aдилбаев Ми-171Ш вертолётида Қозоғистон Давлат байроғини пойтахт осмонида ҳилпиратди. Тажрибали учувчилар ва штурманлар томонидан бошқариладиган Ми-17 бурама қанотли вертолётлари уларга ҳавода ҳамроҳлик қилди.


Aкцияда иштирок этиш учун сараланган ҳарбий учувчилар ҳарбий парадларда, «КADЕХ» халқаро қурол-яроғ ва ҳарбий техника кўргазмасида иштирок этди. Уларнинг маҳорати туфайли юзлаб ўқув ва жанговар топшириқлар муваффақиятли бажарилди, республика ва халқаро ўқув машқлари, танловлар ва мусобақаларда энг яхши натижаларга эришилди.

«Байроқ ҳар қандай давлатнинг асосий рамзларидан бири, мамлакат суверенитети ва бирлиги рамзидир. Қозоғистон халқи учун муҳим кун арафасида биз ўқув парвозларини амалга ошириш орқали акцияда қатнашишга қарор қилдик», - деди Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони, полковник Нурболат Топаев.


Ҳаво мудофаа кучлари Қозоғистон ҳаво ҳудудини ҳимоя қилади. Самолёт парки ҳар йили замонавий техника ва қуроллар билан тўлдирилиб борилади. Ходимларнинг касб маҳоратини ошириши учун қулай шарт-шароит яратилган.



Янгиликлар

Архив