+7 (701) 759 90 19
USD 422.87 EUR 503.38
RUB 5.6 CNY 64.3
Янгиликлар

Аризона университети Чимкентда ўз ваколатхонасини очади

11 Сентябрь 10:52
Баҳам кўринг:
Аризона университети Чимкентда ўз ваколатхонасини очади

NUR-SULTAN. Kazinform – Чимкент шаҳридаги М.Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон университетига дунёнинг энг нуфузли университетларидан бири бўлган Аризона штат университетининг махсус вакиллари ташриф буюришди, деб хабар бермоқда Хабар24.

Томонлар икки томонлама таълим дастури, академик мобиллик, университетда амалиёт ўташ каби бир қатор қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдилар.

«Келажакда биз Чимкентда университетнинг ваколатхонасини очишни режалаштирмоқдамиз, - деди Аризона штати университети маслаҳатчиси Нью Ли Холман.

Меҳмонлар университетнинг ўқув базаси билан танишди.

Университетдаги «Мухтартану» маркази ва тарих музейига ташриф буюрган меҳмонлар экспонатлардан катта таассурот олдилар.

«Ҳозирда университет тадбиркорлик кўникмаларига ўтмоқда. Шу муносабат билан биз узоқ вақт давомида Аризона университети билан магистрант ва докторантларни ўқитиш бўйича музокара олиб бормоқдамиз. Биз бугун унинг илк натижаларини кўриб турибмиз. Университет бизга икки томонлама диплом, университетда талабалар турар жойлари ва ётоқхоналар қурилишида тадбиркорликни реал ривожлантириш дастурини таклиф этди», - деди М.Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети ректори Дария Қожамжарова.

«Биз биринчи бўлиб шериклик қилмоқчи бўлган университетга икки диплом бериш лойиҳасини таклиф қиламиз. Бизда илм-фанни биргаликда ривожлантириш дастури ҳам мавжуд. Келишувга келсак, биз ҳам талабалар шаҳарчаси ва ётоқхона қуришни режалаштирмоқдамиз», - дейди Нью Ли Холман.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив