+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Астана жараёни: Суриядаги барча томонлар музокараларда иштирок этишади

10 Декабрь 10:23
Баҳам кўринг:
Астана жараёни: Суриядаги барча томонлар музокараларда иштирок этишади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида Суриядаги вазиятни ўнглаш учун томонларнинг барчаси Астана жараёнида иштирок этади. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«10-11 декабрь кунлари Нур-Султанда бўлиб ўтадиган Астана жараёнида Сурия бўйича олий даражадаги 14-чи халқаро учрашув бўлиб ўтади. Сурия бўйича Астана жараёнининг барча томонлари иштирок этишини тасдиқлашди. Уларнинг орасида кафолат берувчи давлатлар – Россия, Туркия, Эрон делегациялари, Сурия ҳукумати ва Сурия қуролли муҳолифат вакиллари бор», - деди Айбек Смадияров.

Унинг айтишича, учрашувда БМТ Бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Гейр Педерсен раҳбарлигидаги махсус делегация назоратчи сифатида иштирок этади. Россия делегациясига РҚ Президентининг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев раҳбарлик қилади. Эрон делегацияси мамлакат ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича катта ёрдамчиси Али Асгар Хаджий бошчилигида иштирок этади.

«Ялпи мажлисни барча томонларнинг иштирокида 11 декабрь куни ўтказиш режалаштирилган», - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив